Закот нисоби 85 грамм 585 пробали олтин қийматидан келиб чиқиб 100 млн сўм этиб белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2026 йил, ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдорини белгилади.
Унга кўра, закот нисоби 85 грамм 585 пробали олтин қийматидан келиб чиқиб 100 млн сўм этиб белгиланди. Шунга кўра, камида 85 грамм олтин ёки 100 млн сўм маблаққа эга бўлган шахс жами бойлигининг 2,5 фоизини закот сифатида камбағалларга бериши фарз ҳисобланади.
Фитр садақаси миқдори қуйидагича белгиланди:
- 2 кг буғдой ёки унинг қиймати 10 минг сўм,
- 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати 12 минг сўм,
- 4 кг арпа ёки унинг қиймати 20 минг сўм,
- 2 кг майиз ёки унинг қиймати 110 минг сўм,
- 4 кг хурмо ёки унинг қиймати 200 минг сўм.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу маҳсулотлардан бирини ёки унинг пул қийматини фитр садақаси сифатида бериши мумкин. Фитр садақаси Рамазон давомида ҳайит намозигача берилиши лозим.
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақаси миқдорига тенг деб белгиланди. Шунингдек, фидя ҳам юқоридаги маҳсулотлардан бири ёки унинг қиймати асосида берилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойи расман 19 февралдан бошланади. 18 февралдан бошлаб эса республика бўйлаб 2 мингдан ортиқ масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади. Унга кўра, намозлар ҳар куни соат 20:30 дан кейин бошланади. Тахминан 1 млнга яқин фуқаро ҳар куни таровеҳ намозларида иштирок этиши кутилмоқда.