info@adep.uz Тахиатош тумани "Муҳаммад Мурод эшон" жоме масжиди +998 99 555 84 05 Намоз вақтлари Рамазан тақвими
Бош саҳифа
Янгиликлар Мақолалар Исломнинг устинлари Иймон ва ислом Жаҳолатга қарши маърифат Фойдали постлар
Видеолар Сайт ҳақида Алоқа
Биз ҳақимизда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ
( سورة القلم - ٤ - آية )
«Ва иннака ла алаа хулуқин азийм» Қалам сураси, 4-оят
Таржима: Дарҳақиқат, сен улуғ ахлоқ эгасисан
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, сен улуғ ахлоқ эгасисан!» — деб марҳамат қилган.

«Улуғ ахлоқ»нинг маънолари ҳақида турли тафсирлар бор. Биринчи навбатда қулф бу ерда ўзининг асл маъносида қўлланилгани маъқул. Ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мен одоб-икромни камолга етказиш учун келганман», — деганлар.

Дарҳақиқат, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи даражадаги комил инсон эканлигига асло шубҳа йўқ. Бошқача тафсир қилувчилар бу оятдаги «улуғ ахлоқ»ни Қуръон ёки улуғ дин, яъни ислом дини деб тушунтиришга ҳаракат қилганлар.